
Капелло Мессининг ПСЖга ўтишига ишонмаяпти
- 17-феврал 2021, 20:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло “Барселона” сардори Лионель Мессининг ПСЖга ўтишига ишонмаслигини айтди.
“Месси “Барселона”да қолади, деб ўйлайман. ПСЖ уни қўлга киритиш учун шунча пул сарфлашига ишонмайман”, - деди Капелло.
Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у фаолиятини тўлиқ шу жамоада ўтказиб келмоқда. Жорий мавсум якунлангач, унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ