Камончиларимиз Париж Олимпиадаси йўлида иккита лицензион мусобақада қатнашади

Камончиларимиз Париж Олимпиадаси йўлида иккита лицензион мусобақада қатнашади

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга йўл олди. Ҳамюртларимиз Бангкок шаҳрида ташкил этиладиган кетма-кет иккита лицензион мусобақаларда иштирок этишади.

Уларнинг биринчиси 5-9 ноябрь кунлари ўтадиган Осиё чемпионати бўлиб, унда яккалик дастурида Париж-2024 лицензиялари ўйналади. Регламентга кўра, Осиё чемпионатида шу пайтгача йўлланма ололмаган атлетлар орасида энг яхши натижа кўрсатган икки мерган Олимпиада иштирокчисига айланади.

Шундан сўнг 10-12 ноябрь кунлари Осиё қитъаси учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа фақат жамоавий дастурда ўтказилиб, унда эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган давлатларгина Париж-2024 йўлланмаси соҳиби бўлишади. Терма жамоамиз Бангкокка қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:
Амирхон Содиқов
Озодбек Унгалов
Чен Яо Юй
Миржалол Миролимов

Аёллар:
Зиёдахон Абдусатторова
Нилуфар Ҳамроева
Жасмина Нурманова
Бибихожар Йўлдошева.

МОҚ матбуот хизмати

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ