К Лига. Искандеровнинг голли узатмаси жамоасига 3 очко келтирди (видео)
- 19-июл 2020, 17:41
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 12-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Сеонгнам" жамоаси сафарда "Сувон Блювингз" клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Искандеров 46-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 80-дақиқада айнан унинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг Ли Чанг Ёнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ