
Жеррарднинг шогирди Европа лигаси тўпурари бўлди
- 13-декабр 2019, 09:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Глазго "Рейнжерс" клуби форварди Альфредо Морелос Европа лигаси гуруҳ босқичининг 6 та ўйинида рақиблари дарвозасига 6 та гол уришга эришди.
Эътиборлиси 23 ёшли колумбиялик футболчи шу тариқа мусобақанинг гуруҳ босқичида энг яхши тўпурар бўлди.
Тўпурарлик пойгасида Морелосдан кейинги ўринларни Бруну Фернандеш ("Спортинг"), Мунир Эль-Хаддади ("Севилья") ва Андраж Шпорарлар ("Слован") банд этишди. Улар ҳисобида 5 тадан гол мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ