ЖЧ-2026 саралаши. Англия ишончли ҳисобда Андоррани таслим этди
- 6-сентябр 2025, 23:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Англия - Андорра учрашувида "уч шерлар" 2:0 ҳисобида рақибини таслим этди.
Дастлаб тўқнашувнинг 25-дақиқасида Кристиан Гарсия Гонсалес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кейин эса тўқнашувнинг 67-дақиқасида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Маълумот ўрнида, Англия навбатдаги тўқнашувини 9 сентябрь куни Сербияга қарши ўтказади.
Квалификация ЧМ Европа
vs
England won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ