Жавоҳир Синдаров EWC финал йўлланмасини қўлга киритди
- 27-июл 2025, 10:41
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Жавоҳир Синдаров EWC финал йўлланмасини қўлга киритди ва энди Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен каби шахматчилар билан 1.5 миллион доллар мукофот жамғармасига эга супертурнирда иштирок этади!
Жавоҳир саралашнинг сўнгги босқичида Ҳанс Ниеманн устидан армагеддонда ғалаба қозонди. Энди 29-июл куни Риёдда бошланадиган мусобақада Ўзбекистоннинг 2 энг юқори рейтингли шахматчилари қатнашади.
Синдаровни ажойиб натижа билан табриклаймиз ва асосий турнирда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ