Жавоҳир Абдураҳимов – вице-чемпион!
- 10-апрел, 11:43
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Айни дамда финал жанглари бўлиб ўтяпти.
-75 кг даги вакилимиз Жавоҳир Абдураҳимов ва қозоғистонлик Сабыржан Аккалыков олтин медал учун кураш олиб борди. Шиддатли ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамизга бироз омад етишмади ва якунда 5:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал билан мусобақани ниҳоясига етказди.
Маълумот учун, бизни олдинда Фазлиддин Эркинбоев (Ўзбекистон) ҳамда Ҳусейн Ишаиш (Иордания) қарама-қаршилиги кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ