Жароҳат сабабли "Барселона" дарвозабони Испания Суперкубогида майдонга тушмайди
- 7-январ, 03:21
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳат олди ва Испания Суперкубогида майдонга тушмайди.
"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, голкипер бугунги машғулотни жароҳат сабабли муддатидан олдин якунлаган.
"Барселона" матбуот хизмати маълум қилишича, тер Штеген Саудия Арабистонидаги жамоа йиғинини тарк этиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун Барселонага қайтиб кетади. Унинг ўрнига аризага Диего Кочен қўшилади — у жамоага эртага қўшилади.
Сешанба куни "Барселона" мусобақа ярим финалида "Атлетик"ка қарши ўйнайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ