Жалолиддин Машариповни Англияга олиб кетишмоқчи
- 6-январ 2022, 14:18
- 4
- Футбол
Хабарингиз бор, яқиндагина сайтимиз журналисти Шуҳратбек Жўраев "Пахтакор" собиқ мураббийи Шота Арвеладзе билан интервью ташкил қилди. Ушбу суҳбат давомида мутахассис Жалолиддин Машариповни янги жамоасига чақиришга тайёр эканлигини айтди.
- Агар Англияда ишласангиз қайсидир ўзбек футболчиларини таклиф қилиш режангизда борми? Масалан, Жалолиддин Машариповни янги клубингизда кўрмоқчимисиз?
- Англияда иш бошлайдиган бўлсам, Жалолиддин Машариповни жон деб бошқарувимдаги жамоага ўйнаш учун олиб келган бўлардим.
Маълумот учун, Жалолиддин айни дамда "Ал-Насср" сафида ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, легионеримизга "Башекшехир" жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ