Жаҳон кубоги. 1 апрель тонгида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади!

Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Илк кундан 3 нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг жанглари ўрин олган. Учрашувлар Ўзбекистон вақти билан 1 апрель санасидан бошланади.

Қуйида жуфтликлар билан танишинг:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Небил Ибраҳим (Швеция) 03:00;

-70 кг: Иқболжон Холдаров - Дамиан Дуркач (Польша) 03:45;

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Алфред Коммей (Италия) 04:15;

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда. 

Натижалар билан бизнинг сайтда танишиб боришингиз мумкин.

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ