Жаҳон чемпионатини 17 та медал билан якунладик!

Жаҳон чемпионатини 17 та медал билан якунладик!

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медал жамғарди.

Моҳинур Эсонбоева - 2 та олтин ва 1 та бронза;
Алишер Османов - 1 та олтин ва 2 та кумуш;
Маржона Абдумуталова - 2 та кумуш ва 1 та бронза;
Мунисбек Давлетов - 2 та кумуш;
Диёрбек Рўзметов - 1 та кумуш ва 2 та бронза;
Хикматилло Хайдаров - 1 та бронза;
Дилнура Холдорова - 1  та бронза;
Қудратбек Салимжонов - 1  та бронза.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ