
Италия кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Торино" "Милан"ни мағлуб қилди.
- 12-январ 2023, 03:41
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Италия кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "Милан" - "Торино" баҳси якунланди. Меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Ўйинда 90 дақиқа ҳисоб очилмади ва экстра-таймларга мурожаат қилинди. 114-дақиқада захирадан майдонга тушган Адопо гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Қизиқарлиси, 74-дақиқада Жижи 2-сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этганди. Миланликлар бир киши кўп бўлиб, мағлубиятга учради.
Шу тариқа, "Торино" нимчорак финалга чиқди.
{game}3990081{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ