Испания кубоги. "Реал Мадрид" Мбаппенинг саъй-ҳаракатлари эвазига ишончли тарзда ғалабага эришди
- 18-декабр 2025, 02:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания кубогининг 1/16 финал босқичида Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал Мадрид" сафарда "Талавера" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Дастлаб, учрашувнинг 42-дақиқасида Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Мбаппенинг узатмасини Мануэл ўз дарвозасига тўғрилаб юбориб, автогол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Мазорра "қироллик клуби"нинг дарвозасига йўл топа олди ва ҳисобни қисқартирди. Лекин Килиан Мбаппе орадан 8 дақиқа ўтиб фарқни яна 2 тага етказиб, дублни расмийлаштирди. Шундан сўнг Гонсало Ди Ренцо қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчиси ўтиб бораётганда яна Лунин дарвозасини ишғол қилди.
Кубок Карабао
vs
Manchester City won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ