
Ислом Махачев Усмон Нурмагомедовнинг асосий муаммосини айтди
- 13-август 2024, 15:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида (70 кг) амалдаги UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев Bellator чемпиони, ҳамюрти ва жамоадоши Усмон Нурмагомедовнинг асосий муаммосини айтди.
“Усмоннинг ягона муаммоси – назорат қилинишга муҳтожлигидадир. Кимдир унинг интизомини, машғулотлар жадвалини кузатиб бориши шарт, чунки у ҳали ёш. Шу боис Усмоннинг акалари ва Хабиб уни назорат қилиб туради”, — дея Махачевнинг сўзларини келтирди Bloody Elbows портали.
Эслатиб ўтамиз, Усмон(17-0)нинг навбатдаги жанги 7 сентабрь куни Сан-Диегода (АҚШ) Bellator турнирида Александр Шаблий(24-3)га қарши бўлади. Дастлаб, Александр Шаблий ва Усмон Нурмагомедов 17 май куни Парижда (Франция) жанг ўтказиши керак эди, бироқ Нурмагомедов жароҳат олгани учун баҳс қолдирилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ