
Ислом Махачев фаолиятини қачон тугатади? Таниқли мураббий жавоб берди
- 17-декабр 2024, 14:11
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли мураббий Хавьер Мендес енгил вазнда (70 кг) амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг фаолияти қачон якунланишини айтди.
“Ислом, эҳтимол, 35 ёшида нафақага чиқар. Чунки 35 - сеҳрли рақам. ММА даги йигитлар 35 йил чегара нуқтаси эканини ўз ҳаёлларида сақлашади. Баъзилар пул учун ундан кейин ҳам карьерасини давом эттиради. Бироқ Махачев аллақачон молиявий жиҳатдан хавфсизликка эга. У пулларни жуда яхши бошқаргани боис келажакда нафақага қўрқмасдан чиқиши мумкин" - дея Мендеснинг сўзларини келтирди "BJ Penn" портали.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Хавьер Исломни Арман Тсарукянга қарши баҳсда фаворит деб атаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ