Ишончли ҳисобда зафар қучган "Реал" пешқадамга айланди
- 3-январ 2021, 02:50
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасида 17-тур баҳслари ўтказилмоқда. Марказий учрашувда "Реал" ва "Сельта" жамоалари ўзаро беллашди. "Альфредо ди Стефано" стадионида бўлиб ўтган ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, тезкор гол киритган Васкес 6-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асенсионинг узатмасига боши билан зарба йўллаган Лукас мўлжалда адашмади. Кейинчалик илк голга ҳаммуаллифлик қилган Асенсио аниқ зарбаси билан ҳисобдаги фарқни оширди.
Ушбу ғалаба натижасида "қаймоқранглилар" ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди ва энди улар "Атлетико"ни 1 очкога ортда қолдирмоқда. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтган виголиклар 23 очко билан 8-поғонада қолди.
{game}3424204{/game}
{online}3424204{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ