Иордания терма жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади!
- 12-октябр 2021, 20:53
- 16
- Футбол
Иордания ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 30-дақиқасида ҳимоячи Ислом Қобиловнинг қўпол хатосидан сўнг Сеиф Баҳа ҳисобни очди. 57-дақиада стандарт вазиятдан кейин Насиб Абдуллаҳ дарвозани ишғол қилиб, орадаги фарқни яна биттага оширди. Ўйинга якуний нуқтани Ҳамза қўйди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган жамоа сардори Суюновни осонликча ортда қолдирди.
Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари иккинчи ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
УЧРАШУВНИНГ МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯСИ!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ