
"Интер" ва "Аякс" кутилганидек ғалаба қозонди
- 25-ноябр 2021, 00:41
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Европа чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Интер" - "Шахтёр" учрашуви яукнига етди. Ушбу ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Эден Жеконинг дубли "нерадзурри"га муҳим беллашувда ғалаба келтирди.
Мазкур натижадан сўнг амалдаги Италия чемпиони ўзи жой олган гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди. 1 очкоси бор "Шахтёр" "D" гуруҳида сўнгги ўринни банд этган.
{game}3714042{/game}
Шунингдек, "Интер" иштирокидаги баҳс билан параллел тарзда "Бешиктош" - "Аякс" ўйини бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
{game}3714030{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ