
"Интер" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди
- 20-январ 2022, 04:17
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Италия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Интер" - "Эмполи" учрашуви якунига етди. Экстра-таймларга қадар давом этган мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Нерадзуррилар" сафидаги голларга Санчес (13-дақиқа), Раноккья (90+1-дақиқа) ва Сенси (104-дақиқа) муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг голларини Байрами (61-дақиқа) ҳамда Раду (автогол, 76-дақиқа) ўз номига ёзиб қўйди.
Шу тариқа, миланликлар кубокдаги юришини давом эттирадиган бўлди. "Эмполи" эса мардонавор тарзда мусобақани тарк этди.
{game}3703173{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ