Италия чемпионати 28-тури доирасида "Интер" "Парма" меҳмони бўлди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Биринчи таймнинг 15-дақиқасида Жервиньо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ ўйиннинг 84-дақиқасида де Врей ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада эса Куцка қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Икки дақиқадан сўнг эса, Бастони боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Интер"га муҳим уч очко келтирувчи гол муаллифи бўлди.
{game}3135739{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ