
"Интер" меҳмонда мағлубиятга учраб, 1-ўринга чиқиш имкониятини бой берди!
- 6-январ 2021, 21:02
- 0
- Футбол
Италия А серияси 16-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда миланликлар сенсацион тарзда мағлубиятга учрашди. Учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Голларга "Сампдория" сафида Антонио Кандрева ҳамда Кейта Бальде муаллифлик қилишган бўлса, меҳмонлар сафида Де Врей ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, миланликлар А серия жадвалида биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой беришди. Пешқадам "Милан"да эса улардан 1 очко кўпроқ, шунингдек, улар бугун "Юве" билан тўқнаш келишади.
{game}3428853{/game}
{online}3428853{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ