
Инглиз футболи афсонаси коронавирус туфайли оламдан ўтди
- 17-апрел 2020, 16:28
- 0
- Футбол
Бу воқеа муносабати билан "Лидс" клуби расмий сайти Хантернинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилди:
"Норман "Лидс" оиласини тарк этди. Унинг клуб учун қилган ишлари ҳеч қачон унутилмайди. У доимо жамоамизнинг эҳтиромида бўлади. Мана шундай оғир вазиятда биз Хантернинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Маълумот учун, Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси "Лидс" сафида 540 ва терма жамоа сафида 28 та учрашувда майдонга тушган. Унинг фаолияти 1960-1970 йилларга тўғри келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ