
Икки марта дарвозабон алмаштирилган ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ рақибини янчиб ташлади!
- 23-январ 2021, 03:01
- 0
- Футбол
Франция 1-Лигаси 21-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпелье" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда парижликлар ўз рақибини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Мбаппе (34, 63), Неймар (60) ҳамда Икарди (61) муаллифлик қилди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида "Монпелье" дарвозабони катта тезликда жарима майдони ичига ёриб кираётган Мбаппени қўполлик билан йиқитди ва ВАРга мурожаатдан сўнг, қизил карточкага лойиқ кўрилди. 1 киши кам бўлиб қолган "Монпелье" эса, ярим ҳимоячи ўрнига захира дарвозабонини туширганига қарамай, гол ўтказиб юборди. 2-таймда эса ПСЖ бўлимни дарвозабонни алмаштириб бошлади. Сабаби номаълум.
60-дақиқага келиб, ПСЖ кучли штурм уюштириб меҳмонлар руҳиятини тушириб юборди ва 3 дақиқа ичида 3 та гол уриб, ҳисобни даҳшатли кўринишга келтириб қўйди. 4:0! Ушбу ғалабадан сўнг, ПСЖ ўз очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда 2-ўриндаги "Лилль"дан 3 очко ўзиб кетди. "Монпелье" эса 28 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
{online}3361818{/online}