Ибрагимович 2 та ўйинга дисквалификация қилинди
- 18-май 2019, 09:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович дисквалификация сабаб 2та учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар тарқатмоқда.
Бу сафар 37 ёшли швециялик футбол юлдузи "Нью-Йорк Сити" дарвозабони Шон Жонсон билан майдонда жанжаллашиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ибрагимович МЛСнинг «Коламбус Крю»га (1:3) қарши баҳснинг 23-дақиқасида пенальти ишлаш мақсадида симуляция ишлатгани учун жаримаган тортилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ