
Ҳиндистонлик шахматчи рапид йўналиши бўйича чемпион. Афруза Ҳамдамова нечанчи поғонада?
- 29-декабр 2024, 14:37
- Karim Xudayqulov
- 0
- Ўзбек спорти
25 декабрдан 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк штатида шахмат спорт тури доирасида "Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати" турнири ўтказилиши режалаштирилганди.
Айни вақта турнирнинг рапид баҳслари ортда қолди. Сўннги 11-турда Катерина Лагно билан дуранг ўйнаган Афруза Ҳамдамова 8 очко билан аёллар ўртасида 7-ўринни эгаллади ва 22.5 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди
Ҳамдамова рапид бўйича +218 рейтинг очколарини ҳам қўшиб олиб, ҳозирги рейтингини 2406 га етказди. Аёллар ўртасида чемпион эса ҳиндистонлик Хампи Конеру бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ