
Ҳикмат Эргашев: "Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди"
- 29-апрел 2024, 22:25
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида ОКМК клуби ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Бу беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва олмалиқликлар гуруҳда қолиб кетдилар. Ўйиндан кейин ОКМК мураббийи Ҳикмат Эргашев қисқача шундай деди:
- “Бухоро” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Футболда шундай қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Худди шу ҳолатда биз гол уришимиз керак эди, аммо охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Энди ҳамма эътиборимизни ички чемпионатга қаратамиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ