
Ҳакамларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичи баҳсларидаги иштирокини давом эттирмоқда
- 30-ноябр 2023, 20:54
- 0
- Футбол
Ҳакамларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичи баҳсларидаги иштирокини давом эттирмоқда.
ОЧЛ 5-тури доирасидаги “F” гуруҳидан ўрин олган “Китчи” – “Жеонбук Ҳюндай Моторс” баҳсига 5 нафар вакилимиз —Аҳрол Рисқуллаев (бош ҳакам), Алишер Усмонов ва Санжар Шоюсупов (иккиси ёрдамчи ҳакам), Абдурашид Худойберганов ҳамда Азиз Асимов (ВАР ҳакамлари) жалб этилган эди. Ушбу учрашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
3 та гол урилган баҳсда Аҳрол Рисқуллаев чўнтагидан 5 бор сариқ ва 1 марта қизил карточка чиқарди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ