
Ҳакам тўп зарбидан хушини йўқотди (видео)
- 28-январ 2024, 10:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигасининг 19-турида “Вольфсбург” ўз майдонида “Кёльн”га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида қанот ҳаками тўп зарбидан ерга қулади ва хушини йўқотди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, у учрашувни давом эттиролмайдиган бўлди. Унинг ўрнига бошқа қанот ҳаками учрашувни давом эттирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ