Гвардиола Гюндоганнинг кучли томонлари ҳақида гапирди
- 30-апрел 2023, 15:30
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Гюндоган жамоа учун муҳим футболчи. У камтар ва жимгина орқасидан бошқа ўйинчиларни эргаштирадиган етакчи. Унда гол инстинкти ривожланган ва самарали узатмалар бера оладиган ҳужумкор ярим ҳимоячи. Бундан ташқари у тўғри позицияни танлашда адашмайди. Илкай таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади", - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради "Daily Mirror" нашри.
Маълумот учун, германиялик хавбек 2016 йилнинг ёзидан буён "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда Илкай 43 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ