
Гризманн Франция терма жамоасидан кетадими?
- 12-июл 2024, 09:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
"Менда ҳали ҳам Франция терма жамоасида ўйнаш истаги бор", - деди ҳужумчи Get French Football News нашрига берган интервьюсида.
33 ёшли Антуан Гризманн Евро-2024 да олтита ўйин ўтказди. Франсия терма жамоаси нуфузли турнирдаги иштирокини ярим финал босқичида якунлади. Дидеь Дешам шогирдлари ярим финалда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Энди ҳал қилувчи баҳсда “қизил фурия” Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ