Германия терма жамоаси 1000-учрашувида Украина билан ўйнайди
- 24-апрел 2023, 20:25
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Германия ва Украина терма жамоалари 12 июнда Бременда ўртоқлик ўйини ўтказади.
Германия терма жамоаси учун бу ўз тарихидаги 1000-учрашув бўлади. Буларнинг барчаси ҳақида ижтимоий тармоқларда Украина футбол ассоциацияси (УАФ) раҳбари Андрей Павелко хабар бермоқда.
Март ойида Украина терма жамоаси Европа чемпионати учун саралашни бошлади. “Сариқ-кўклар” меҳмонда Англияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Германия терма жамоасига келсак, у мезбон сифатида қитъа футбол форумига тўғридан-тўғри йўлланма олган.
Германия ва Украина терма жамоалари Миллатлар лигасида охирги марта 2020 йилда кесишган. Ўшанда немислар икки марта ғалаба қозонган - ўз майдонида 3:1, меҳмонда 2:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ