ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган Германия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 13-дақиқада Лука Вальдшмидт томонидан киритилди. Ўйиннинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоа вакиллари ҳам хавфли ҳужумлар уюштирганлигига қарамай, учрашувда ҳисоб ўзгармади.
Энди немислар кейинги баҳсни Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Украина терма жамоасига қарши ўтказса, Чехия Исроилни ўз уйида қабул қилади.
{game}3368909{/game}
{online}3368909{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ