
General Motors “Формула-1” пойгаларида иштирок этмоқчи
- 22-ноябр 2024, 21:21
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Авто/Мото
Американинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик компанияси General Motors 2026 йилда “Формула-1” пойгаларида иштирок этмоқчи.
BBC маълумотларига кўра, GM “Андретти Аутоспорт” ташкилоти билан ҳамкорликда 2026 йилдан “қироллик пойга”ларида 11-жамоа бўлиб иштирок этишади. 2023 йилда Халқаро автомобиллар федерацияси (ФИА) “Формула-1”да 11-12 та жамоа иштирок этишига рухсат берган эди.
2024 йилги мавсум 2-март куни Баҳрайнда бошланган, охирги Гранд-При 8-декабрь Абу Дабида бўлиб ўтади. Мавсум якунига яна 4 та пойга қолди. 22-босқич 22-24 ноябрь кунлари Лас-Вегасда бўлади. Агарда, Макс Верстаппен (“Ред Булл”) маррага Ландо Норрисдан (“Макларен”) олдинроқ келса, муддатидан олдин 4 карра жаҳон чемпионига айланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ