Гари Невилл: "Доннарумма "Сити"га катта таъсир кўрсатмоқда"

Гари Невилл: "Доннарумма "Сити"га катта таъсир кўрсатмоқда"

  • 22-сентябр 2025, 21:44
  • 0
  • Футбол

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда "Sky Sports" таҳлилчиси сифатида фаолият юритаётган Гари Невилл "Манчестер Сити" посбони Жанлуижи Доннаруммани мақтаб ўтди.

"Доннаруммага қаранг, у ҳақиқий ҳайвон. У улкан. Зарбага чиққанда, ҳужумчиларни ўйлантириб қўяди, чунки улар ҳатто жароҳат олиб қолиши мумкин.

У ажойиб дарвозабон. Мен доим завқ билан томоша қиладиган посбонлардан бири. "Ливерпуль"да Алиссон менга жуда ёққан, Райя ҳам яхши, аммо мен Доннарумма ва Алиссонни афзал кўраман. Мен кучли дарвозабонларни яхши кўраман – бу катта аҳамиятга эга.

Доннарумма ишида жуда яхши. Албатта, хатолар қилади, бу табиий. Аммо у тўғри ишларни қилади ва "Манчестер Сити"га аллақачон катта таъсир кўрсатди", – деди Невилл.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ