Ғалати савдо: “Реал” 3 миллионга сотган футболчисини олти баравар қимматига қайтаради
- 10-феврал, 07:07
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” 2025 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси даврида “Кастилья” тарбияланувчиси Чема Андресни Германиянинг “Штутгарт” клубига 3 миллион еврога сотиб юборган эди.
Шунга қарамай, мадридликларда 20 ёшли ўйинчини ортга қайтариш имкони бор. Агар “Қироллик клуби” Чема Андресни Мадридга 2026 йилнинг ёзида қайтарадиган бўлса, немис клубига 13,5 миллион евро тўлаши талаб этилади.
“Реал”да бу трансферни 2027 йилнинг ёзида амалга ошириш ҳуқуқи ҳам бор. Бироқ трансфер нархи янада баландроқ бўлиб, 18 миллион еврони ташкил этиши белгиланган.
Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Штутгарт” раҳбарияти ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолишни хоҳлаяпти. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt порталида 10 миллион еврога баҳоланаётган Андресга “Манчестер Сити” ва “Арсенал”дан ҳам қизиқиш бор. Бироқ бу борада ҳал қилувчи қарорни “Реал” айтади.