Ғалаба қозонган "Сити" кучли учликка кириб олди
- 14-январ 2021, 00:55
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви ўз якунига етди. "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Шаҳарликлар" Фил Фоденнинг биринчи бўлим якунида урган голи эвазига ғалаба қозонди. 3 рақиби қуршовида қолиб кетган ёш истеъдод аниқ зарбаси билан жамоасига муҳим 3 очко келтирган голга муаллифлик қилди. Шунингдек, рефери томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда пенальти белгиланди. Уни захирадан ўйинга қўшилган Стерлинг ноаниқ амалга оширди.
Шу тариқа, манчестерликлар очколари сонини тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган "Брайтон" 14 очкоси билан 17-поғонада қолди.
{game}3411528{/game}
{online}3411528{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ