ҒАЛАБА! Баҳодир Жалолов - Олимпиада чемпиони!
- 8-август 2021, 11:23
- Javokhir Azimov
- 9
- Бокс
Токио Олимпиадасида ўз иштирокини давом эттираётган ўзбекистонлик сўнгги спортчи Баҳодир Жалоловнинг жанги бошланишига оз фурсат қолмоқда.
+91 кг вазнда рингга чиқадиган ҳамюртимизга АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Ричард Торрес рақиблик қилади. Ўртага олтин медаль тикилган беллашув Тошкент вақти билан 11:15дан кейин старт олади.
Ҳамюртимизга омад тилаймиз!
11:44. Учинчи раундда ҳам катта устунлик қилган Баҳодир ҳақли равишда Олимпиада чемпионига айланди! Ғалаба муборак, азизлар!

11:40. Иккинчи раунддан кейин Жалолов ҳисобни тенглаштирди. Ҳисобни ҳам 5:0 кўринишига келтирдик! Олға, Баҳодир!
11:38. НОКДАУН! Жалолов оғир зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди! Иккинчи раунд давом этмоқда!
11:36. Биринчи раунд афсуски, рақиб фойдасига 3:2 ҳисоби билан ҳал бўлди. Аммо Баҳодирдан умидимиз катта!
11:33. Жанг бошланди!
11:30. Баҳодир Жалолов "Мендирман Жалолиддин!" куйи остида рингга кўтарилиб келди! Супер жанг стартига бир неча сония қолмоқда!