
Фьюри: "Мен ҳар иккиси билан ҳам жанг қилмоқчиман"
- 8-сентябр 2023, 22:10
- Sinov3 Sinov3
- 0
- Бокс
Бокс бўйича WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри UFC чемпиони Жон Жонсни рингга чорлади:
"Мен фақат катта жанглар ҳақида ўйлайман, Френсис Нганну ва Жон Жонс. Қийинчиликлар менга ёқади, аммо қийинчиликни осон йўл билан бартараф этиш унданда аълоси. Ҳар иккисига ҳам бокс борасида мастер-класс ўтаб беришга тайёрман.
Мен аллақачон ўзимни боксда энг зўри эканлигимни исботлаб қўйганман. Энди эса ўзини синаб кўрмоқчи бўлган бошқа машҳурлар билан ҳам рингга кўтарилишга тайёрман!", - деди Тайсон Фьюри.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ