
Футзал. Ўзбекистон терма жамоасини бугун муҳим ўйин кутмоқда
- 15-сентябр 2021, 09:10
- 1
- Футбол
Бугун Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати давом эттирилади.
Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда гуруҳ пешқадами Россия термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да ўтказилади. Беллашув "Спорт" канали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 1-турда Гватемалага 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Россия термаси эса Миср устидан йирик 9:0 ҳисобида зафар қучган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ