
Футзал. Ўзбекистон Осиё кубогини йирик ғалаба билан бошлади
- 27-сентябр 2022, 14:31
- 2
- Мини-футбол
Футзал бўйича Осиё кубоги бошланганидан хабарингиз бор. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борди.
Унда вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Чориев, Одилов (дубль), Ропиев (дубль), Раҳматов, Фахриддинов ва Усмонов муаллифлик қилди.
Иккинчи турда вакилларимизга Тожикистон терма жамоаси рақиблик қилади. Беллашув 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ