Футзал. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ливия билан ўйнайди
- 20-март 2024, 15:18
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ливияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин 20:00да "Yunusobod” sport majmuasi"да старт олади. Ушбу беллашувга кириш мутлақо бепул.
Эслатиб ўтамиз, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида бугун ва 22 март кунлари Ливия, 26-28 март кунлари эса Қирғиз Республикаси терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ