Французлар биттадан мисли кўрилмаган учта рекордни ўрнатди
- 19-ноябр 2023, 17:11
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турнири доирасида Франция терма жамоаси ўз майдонида ўтказилган баҳсда Гибралтар дарвозасини жавобсиз 14 маротаба ишғол қилди.
Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, бу натижа Франция терма жамоасига учта рекордни келтирди.
Франция – Гибралтар баҳси Европа чемпионати саралаш турнирлари тарихида энг кўп тўп киритилган учрашув бўлди. Аввалги рекорд Германия а Сан-Марино ўртасидаги баҳсда қайд этилиб, ўйин 13:0 ҳисоби билан якунланган.
Франция терма жамоаси ўз тарихидаги энг йирик ҳисобга эришди. Аввалги рекорд Франция – Озарбайжон 10:0 ҳисоби бўлган.
Учрашув натижаси Европа чемпионати саралаш турнирлари тарихидаги энг йирик ҳисоб сифатида тарихга киритилди. Аввалги рекорд Германия ва Сан-Марино баҳсидаги 13:0 натижаси бўлган.