
ФР: "Турон" — тарихдаги энг омадсиз жамоалардан бири...
- 16-май 2023, 19:06
- Odilbek Fayzullayev
- 1
- Футбол
Суперлиганинг 10-тур баҳслари ортда қолди. 9 ўйинда 3 очко ишлаган "Турон" ҳозирча мусобақа жадвалида охирги бўлиб турибди. Яйпан клуби айни пайтда ғалаба нималигини билмай келаётган элитанинг ягона вакили ҳисобланади.

Умумий статистикага қарасак, Суперлигада 35-ўйинини ўтказган "Турон" улардан фақат 3тасида зафар қучган. Дуранглар сони 11, мағлубиятлар 21та. Яъни, 35 ўйинда атиги 20 очко қўлга киритилган. Бу ҳар ўйинда ўртача 0,6 балл дегани ва чемпионат тарихидаги энг ёмон натижалардан бири ҳисобланади.

Аниқроқ айтсак, "Турон" Ўзбекистон чемпионатларида қатнашган 40 жамоа орасидан фақатгина "Уз-ДонгЖу" (Андижон) ва "Вобкент" (Бухоро)дан яхшироқ ўйин кўрсатяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ