Флик: "Шенснини қолишини хоҳлардим"
- 10-май 2025, 16:35
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ханс-Дитер Флик "Эл-Класико"дан олдинги матбуот анжуманида Войцех Шенснининг келажаги ҳақида берилган саволга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, мураббий дарвозабонни қолишини истайди.
"Бу Деконинг иши. Менинг ундан кўнглим тўқ. Шенснини қолишини хоҳлардим. Менимча, у ҳам "Барса"да бахтли. Баъзида у бироз чекадиган, илгари бундайини кўрмаган эдим… ўзиям анча сокин одам", - деди Флик.
Шенснининг амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. У Тер Штеген жароҳат олганидан кейин "Барса" билан бир йиллик битим имзолаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ