
Филиппо Индзаги айни дамда энг яхши италиялик ҳужумчи кимлигини айтди
- 30-март 2020, 00:16
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Ювентус" ва "Милан" клублари собиқ ҳужумчиси Филиппо Индзаги "Лацио" форварди Чиро Иммобилени айни дамда Италиянинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблашини айтди.
“Таққослаш қийин, аммо, Иммобилени энг зўри деб ҳисоблайман. У ақл бовар қилмайдиган ўйин кўрсатмоқда. Чиро менинг севимли ҳужумчим. Бундай ҳужумчига эга терма жамоа ажойиб натижалар қайд этиши мумкин деб ҳисоблайман”, - дейди Индзаги.
Маълумот учун, Иммобиле жорий мавсум “Лацио” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ