
Фернанду Сантуш: "Роналду Португалияни Жаҳон чемпиони қилишни истайди"
- 19-ноябр 2022, 23:50
- 0
- Футбол
Португалия терма жамоаси бош мураббийи шогирди Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоага чақирилган барча футболчилар сингари Роналду ҳам жамоанинг Жаҳон чемпиони бўлишини истайди. У доим ғалабага чанқоқ бўлиб келган ва шу сабаб юқори чўққида бўлиб келган.
1 ой олдин унинг қандай формада экани мени қизиқтирмайди. Шундан сўнг Криштиану 4 та баҳсда иштирок этди", - деди Португалия бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, эртага Жаҳон чемпионати ўйинларига старт берилади. Очилиш баҳсида мезбон Қатар Жанубий Америка қитъасидан келган Эквадор термаси билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ