
Фелишнинг тақдирига ойдинлик киритилди
- 8-декабр 2022, 12:50
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо "Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Фелишнинг клубдаги тақдири ҳақида гапирди.
"Жоау Фелишнинг 2023 йилда "Атлетико"ни тарк этиш эҳтимоли катта. Клуб 100 миллион евродан кўпроқ сўраши кутиляпти - тахминан 120 миллион. Бироқ ҳаммаси таклифларга боғлиқ бўлади.
Унинг қаерга кетиши ҳали номаълум, унинг агенти бозордаги вазиятни ўрганмоқда ва кўплаб клублар билан мулоқот қилинмоқда. Фелиш бир кун келиб Премьер-лигада ўйнашни орзу қилади, бунга ишонаман", - дейди Романо.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ