
Фаластин - Ўзбекистон учрашувини ким шарҳлайди?
- 4-сентябр 2019, 12:57
- Bekzod Isayev
- 6
- Футбол
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи “D” гуруҳи 1-тури доирасида Фаластин билан куч синашади.
Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, беллашувни "Спорт" телеканалида Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Ўйин жонли эфирда намойиш этилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ