Европанинг энг зўр дарвозабони кимлиги аён бўлди
- 3-июл 2020, 12:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” голкипери Тибо Куртуа “Хетафе”га қарши учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, бельгиялик дарвозабон Ла Лигада 16 та ўйинда гол ўтказмади ва бу кўрсаткич бўйича Европанинг кучли бешлигида биринчи ўринга чиқиб олди.
28 ёшли Куртуадан кейинги ўринларда 15 та ўйинни “қуруқ” ўтказган “Бавария” посбони Мануэль Нойер ва 14 та баҳсда дарвозасини мустаҳкам қўриқлаган “Атлетико” дарвозабони Ян Облак қайд этилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ