
Европа лигаси. Бугун Абдуқодир Ҳусанов жамоаси кейинги босқич йўлланмаси учун "Фрайбург"га қарши саф тортади
- 22-феврал 2024, 16:31
- 0
- Футбол
Бугун Европа лигаси плей-офф босқичи доирасида "Ланс" жамоаси "Фрайбург" билан куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.
"Foreign Languages" телеканали орқали ўйинни ЖОНЛИ ЭФИРДА томоша қилишингиз мумкин. "Ланс" сафида легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ